2015 йил 16 октябрь куни соат 12-
00 да Ихтисослаштирилган Хотин-қизлар коллежида
Ўзбекистон“Миллий тикланиш” демократик партияси Яшнобод туман кенгаши билан ҳамкорликда Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзининг мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним– Ўзбекистоним!” шиори остида
“Мустақиллик ҳаётимиз маъно-мазмуни, миллий манфаатларимиз асоси ва фаровон турмуш гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда туман “аёллар қаноти”, “ёшлар қаноти” бўлимлари ва коллеж раҳбарияти ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари қатнашди. Тадбирда таъкидланганидек, Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик шодиёналари юртимиз бўйлаб кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Ҳар бир юртдошимиз сўзи ва қиёфасида бугунги ёруғ кунлар шукронаси зоҳир. Зеро, мустақиллик халқимиз ҳаётининг мазмун-моҳиятини бутунлай ўзгартириб, тарихимизда буткул янги саҳифа очган буюк воқеадир. Бу давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзида алоҳида эътироф этилди. Хусусан, Юртбошимиз ўз сўзида мустақиллик берган улкан неъматлар, мамлакатимиз тобора обод, ҳаётимиз фаровон бўлиб бораётгани, тўғри ва ҳар томонлама оқилона йўл танланиб, унинг самарасида дунё мамлакатлари орасида муносиб ўрин эгаллаётганимизни қайд этди. Президентимизнинг нутқини тинглаб, ҳар бир ватандошимиз шу файзли юртда яшаётганидан яна бир карра бахтиёрлик ҳиссини туйгани, қалбида мамлакатимиз равнақи йўлида матонат билан меҳнат қилиш шижоати жўш ургани шубҳасиз.